Аъзам Абдуллаев “Ўзкомназорат” бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Жамият
−
27 Апрель 2022
5277Бугун, 27 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекциясининг бошлиғи бошлиғи вазифасини бажарувчи тайинланди.
Унга кўра, Аъзам Абдушукурович Абдуллаев инспекцияга вақтинча раҳбар бўлди.
Маълумот учун, “Ўзкомназорат”нинг собиқ раҳбари Ғолибшер Мелибоевич Зияев 2021 йилнинг ноябрь ойида “Мой Мир”, “Одноклассники”, “Youtube”, “Facebook”, “Telegram”, “Instagram” ва “Linkedn” каби мессенжер ва ижтимоий тармоқларнинг блокланиши ортидан ишдан олинганди.
Эслатиб ўтамиз, Интернет-платформалар фаолиятини чеклаш билан боғлиқ воқеа ортидан бош вазир маслаҳатчиси — IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи Олимжон Умаров ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов эгаллаб турган лавозимларидан озод этилган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь