Бош вазир Telegram, Instagram ва Facebook’ни блоклаган мансабдорни ишдан олди
Жамият
−
03 Ноябрь 2021
24110Ўзбекистон Республикаси Бош вазиринг қарорига асосан Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғи Зияев Ғолибшер Мелибоевич нотўғри ва келишилмаган ҳатти-ҳаракатлари учун эгаллаб турган вазифасидан четлатилди.
Аввалроқ, Мой Мир, Одноклассники, Youtube, Facebook, Telegram, Instagram ва Linkedln каби мессенжер ва ижтимоий тармоқлар блоклангани ҳақида хабар берган эдик.
Орадан кўп ўтмай, бу ҳолат кескин норозиликка сабаб бўлгач, Мой Мир, Одноклассники, Youtube, Facebook, Telegram, Instagram ва Linkedln фаолияти қайта тикланди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикасининг “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги Қонуннинг 27-1-моддаси талабларига зид равишда Ўзбекистон фуқароларининг шахсга доир маълумотларига ишлов бераётган “Twitter”, “TikTok” “WeChat” “Skype” “ВКонтакте” каби ижтимоий тармоқлар ҳамон блокда қолмоқда.
LiveБарчаси