Ўзбекистонда яна 2 та ижтимоий тармоқ чекланган
Жамият
−
26 Июль 2021
20773Ўзбекистон Республикасининг Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси (“Ўзкомназорат”) TikTok, Twitter, “ВКонтакте” ижтимоий тармоқлари қаторида Хитойнинг WeChat платформасига ҳам тақиқ қўйган.
Шахсга доир маълумотлар базаларининг давлат реестрининг Шахсга доир маълумотлар субектлари ҳуқуқларини бузувчилар реестрида TikTok, Twitter, “ВКонтакте”дан ташқари Skype ва WeChat ҳам қўшилган.
“Ўзкомназорат” Skype ва WeChat’га июнь ойида кўрсатма юборган ва бошқа 3 та сайт билан бир вақтда жорий йилнинг 2 июль куни чеклаган.
Маълумот учун, Шахсга доир маълумотлар базаларининг давлат реестрининг “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахсга доир маълумотларига ишлов беришнинг алоҳида шартларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги Низомга кўра, Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси томонидан юритилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳудудида Twitter, TikTok ва “ВКонтакте” чекланди. Аввалроқ Ўзбекистон юқоридаги компанияларга серверларини Ўзбекистонга кўчириш бўйича талабномалар юборганди. Шундан сўнг, жорий йилнинг 2 июлида “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги Қонуннинг 27-1-моддаси талабларига зид равишда Ўзбекистон фуқароларининг шахсга доир маълумотларига ишлов берилаётгани учун айрим ижтимоий тармоқлар фаолиятига чеклов ўрнатилди.
Ўзбекистонликлар TikTok, Twitter, “ВКонтакте” фаолиятида узилишлар кузатилаётганини маълум қилди.
LiveБарчаси
26 Ноябрь