Қойилмақом! Ўзбекистонда Youtube, Facebook, Telegram ва Instagram яна ишлай бошлади
Жамият
−
03 Ноябрь 2021
8978Аввалроқ, Мой Мир, Одноклассники, Youtube, Facebook, Telegram, Instagram ва Linkedln каби мессенжер ва ижтимоий тармоқлар блоклангани ҳақида хабар берган эдик.
Айни вақтга келиб, Ўзбекистонда оммалашган Youtube, Facebook, Telegram ва Instagram яна барқарор ишлашни бошлади.
Бироқ, Youtube видеохостингининг мобил версиясида ҳамон узилишлар бўлаётгани айтилмоқда. Тез орада бу муаммолар ҳам баратараф этилишини кутиб қоламиз.
Шу билан бирга, юқоридаги ижтимоий тармоқлар Шахсга доир маълумотлар субъектлари ҳуқуқларини бузувчилар реестрида ҳам чиқарилди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикасининг “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги Қонуннинг 27-1-моддаси талабларига зид равишда Ўзбекистон фуқароларининг шахсга доир маълумотларига ишлов бераётган “Twitter”, “TikTok” “WeChat” “Skype” “ВКонтакте” каби ижтимоий тармоқлар ҳамон блокда қолмоқда.
LiveБарчаси