Аҳолисини эмлаш бўйича қайси давлат етакчилиги маълум бўлди
Олам
−
05 Июль 2021
7067Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) коронавирусга қарши эмланган фуқароларининг фоиз кўрсаткичи бўйича дунёда етакчи бўлди. Бу ҳақда “Bloomberg” хабар берган.
Агентликнинг маълумотларига кўра, БАА ҳукумати мамлакат аҳолисининг 72,1 фоизини, яъни қарийб 10 миллион кишини коронавирусга қарши эмлаган. Бу дунёдаги барча бошқа давлатларга қараганда аҳолини эмлашнинг юқори даражаси демакдир. Таъкидланишича, Бирлашган Араб Амирликлари ушбу кўрсаткич бўйича Сейшель оролларини ортда қолдирган, у ерда аҳолининг 71,7 фоизи (100 мингга яқин киши) эмланган.
Маълум бўлишича, АҚШ ўз фуқароларини мамлакатда вирус тарқалиши билан боғлиқ вазият туфайли БААга бормасликка чақирган. Шу билан бирга, Саудия Арабистони ҳам фуқароларига АҚШга саёҳат қилишни тақиқлаган.
Маълумот ўрнида, Бирлашган Араб Амирликларида вакцинация Хитойнинг Sinopharm препарати ёрдамида амалга оширилмоқда. Шунингдек, БААда Moderna, Pfizer ва AstraZeneca вакциналари тасдиқланган.
БААда шу кунгача 639 мингдан кўп кишида коронавирус аниқланган. 1834 нафар бемор касалликдан вафот этган.
LiveБарчаси