Бошқариш илгарига нисбатан мураккаблашяпти – Содиқ Сафоев
Жамият
−
30 Ноябрь 2019
5406Аввал хабар берганимиздек, бугун, 30 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирма тўртинчи ялпи мажлисида “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” давлат дастури ижроси бўйича Вазирлар Маҳкамаси ҳисоботи тингланди.
Сенат раиси ўринбосари, сенатор Содиқ Сафоев Ҳукумат ҳисоботига доир маъруза қилди. Сафоев ўз нутқида асосан давлат бошқарув тизимини такомиллаштириш масалаларига оид чораларни амалга ошириш жараёнига эътибор қаратди.
“Бошқарув тизими самарадорлигини ошириш – ҳар бир давлат олдида турган доимий жиддий масала. Бу айниқса инсониятнинг бугунги кундаги ривожига ҳос ақида.
Ер юзида тўртинчи саноат инқилоби тобора авж олмоқда. Унинг негизида рақамли технологиялар, Интернет, ўта-кичик ишлаб чиқариш воситалари, сунъий идроқ, ўзи ўрганадиган ва бир-бири билан операцион боғланган ускуналар ётади”, деди Содир Сафоев.
Сенатор сўзида давом этиб, аҳолининг ахборотга эгалик даражаси ва Ҳукуматга талаби ортиб бораётганини таъкидлади.
“Янги ишлаб чиқариш воситалари янги ижтимоий муносабатларни талаб қилади. Бугунги кунда бошқариш илгариги даврларга нисбатан анча мураккаблашмоқда. Нафақат ташқи, балки жамиятлар ичидаги рақобат кескинлашяпти. Аҳоли тобора ахборотга эга ва Ҳукуматга нисбатан талабчан бўлмоқда. Хокимият нафақат давлатни бошқарув тизими балки аҳоли ва бизнесга ҳизмат кўрсатиш маркази сифатида кўрилмоқда. Ривожланган давлатларда бошқарувнинг мослачувшанлик қобилиятига эга, “эгилувчан” усули тадбиқ этилмоқда.
Муҳтарам Президентимиз таъбири билан айтганда, “давлат органларида эртага, истиқболда қандай вазифалар долзарб бўлиши, қандай муаммолар олдимизда кўндаланг бўлишини прогноз қиладиган тизим” шакллантириш лозим”, дейди сенатор.
Содиқ Сафоев мамлакатда давлат бошқарувида сезиларли ўзаришлар бўлгани ва партияларнинг роли кучайганини қайд этди.
“Ҳаракатлар Стратегияси доирасида Давлат қурилиши тизимини такомиллаштириш соҳасида жиддий ислоҳотлар амалга оширилди. Улар ўз натижасини бермоқда.
Парламент ва сиёсий партияларнинг роли кучайди. Маҳаллий органларининг ваколати кенгайиб таъсири ортиб бормоқда. Аксарият вазирликларнинг вазифалари қайта кўриб чиқилди, уларнинг айримлари қайта ташкил этилди”, деди Содиқ Сафоев.
Давлат бошқарувида аҳолининг кенг иштирокини таъминлаш доирасида “Mening fikrim” махсус веб-портали таъсис этилди. Мамлакат бюджетини шаклланиши ва ижросини шаффовлигини таъминлаш мақсадида “Openbudget” информацион порталини яратилиши бошқарув тизимини замонавийлашганини кўрсаткичи эканига урғу берилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь