Ҳар ҳафтада 10 мингтагача одам антитана тести топширадиган бўлади

Жамият

image

Ўзбекистонда аҳолида коронавирусга қарши иммунитет шаклланганини аниқловчи антитанача тестларини ўтказиш бошланади. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Санитария-эпидемиология хизмати раҳбари Баҳодир Юсупалиевга тегишли кўрсатмани берди.

“Санитария-эпидемиология хизмати жамоавий иммунитет шаклланиши жараёнини мониторинг қилиб бориш учун, ҳар ҳафтада 10 мингтагача антитаначалар (иммунофермент) таҳлилини ўтказишни ташкил этиши керак”, деди давлат раҳбари.

Коронавирусли пневмония бемор тузалганидан кейин ҳам, унинг ички органларида оғир асорат қолдиради. Шу сабабли, Бош вазир ўринбосарлари Беҳзод Мусаев, Жамшид Қўчқоров ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги бир ҳафта муддатда ковидли пневмониядан тузалган аҳолини реабилитация қилиш марказларини ташкил этиш бўйича аниқ таклифларни ва ҳисоб-китобларни киритади.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, аҳолини коронавирусга қарши иммунитетга текшириш масаласи бот-бот кўтарилса ҳам, антитанача тестларини бошлаш ишлари йўлаг қўйилмай келинаётганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

300

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг