Аҳмадалиев мажбурий даъвогарга қарши рингга кўтарилади

Спорт 9212
image

Профессионал бокснинг супер енгил вазн тоифасида IBF ва WBА йўналиши чемпиони Муроджон Ахмадалиев ва мажбурий даъвогар Марлон Тапалес ўртасидаги жангни ташкил этиш учун аукцион эълон қилди. Аукцион жорий йилнинг 18 январь куни IBF’нинг Нью-Жерси штати Спрингфилд шаҳрида жойлашган штаб-квартирасида бўлиб ўтади.

Ташкилот томонларга келишувга эришиш учун 2 февралга қадар муҳлат берганди. Бироқ, Тапалеснинг жамоаси ушбу жараённи муддатидан аввал ўтказиш таклифи билан чиқди. Ўз навбатида IBF буни маъқуллади.


ИБФ қоидаларига кўра, минимал гаров 25 000 АҚШ долларини ташкил этади. Таклифни қабул қилиш учун 5000 АҚШ доллари миқдоридаги қайтарилмайдиган депозит қўшилиши керак. Мукофот жамғармасининг 65 фоизи Аҳмадалиев, қолган қисми эса Тапалес жамоасига насиб қилади.

Ахмадалиев (10-0, 7 КО) деярли икки йил аввал америкалик Дениэль Романни тахтдан ағдариб ташлаганидан сўнг, икки марта ўз камарларини муваффаққиятли ҳимоя қилди. Ҳозирда Калифорния штатининг Индио шаҳрида Жоэль Диаз мураббийлиги остида машғулот ўтказаётган ўзбекистонлик боксчи жорий йилнинг 20 ноябр куни Ню-Хемпшир штатининг Манчестер шаҳрида Хосе Веласкес устидан ғалаба қозонганди. Веласкес WВА камари учун мажбурий даъвогар Ронни Риоснинг ўрнини эгаллади, Чунки Риос жангдан бир ҳафта аввал коронавирусга чалингани маълум бўлган.

Муроджон Ахмадалиев отпраздновал десятую победу в профессиональном боксе

Жорий йилнинг 3 апрель куни эса Тошкентда ўтган бокс кечасида IBF йўналиши бўйича мажбурий рақиби Рёсуке Ивасани бешинчи раундда нокаутга учратган эди.

Қоида бўйича бир жангчи чемпионлик учун белгиланган муддат ичида бошқа жанг ўтказиш учун шартнома тузиши мумкин эмас. Бу Аҳмадалиевга WВC ва WВО йўналишлари бўйича супер енгил вазн тоифаси чемпиони Стивен Фултон (20-0, 8 КО) билан мутлақ Жаҳон чемпионлиги учун ўтиши керак бўлган жангни ўтказишга тўсқинлик қилиши мумкин. Бундай жанг ҳеч қачон икки томон томонидан расман муҳокама қилинмаган, чунки ҳар иккала чемпион ҳам 2022 йилда титулни мажбурий ҳимоя қилишга мажбур.

Маълумот учун, “Matchroom Boxing” компанияси Аҳмадалиевнинг аввалги жангини 525 000 АҚШ доллари эвазига харид қилган эди.
 

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 367
Рейтинг: 3
t
×