Аҳмад аш-Шара Туркияда. У ҳам НАТО саммитида қатнашади
Олам
−
08 июл 1254 1 дақиқа
Бугун, 8 июль куни Сурия президенти Аҳмад Аш Шара Туркия пойтахти Анқарага 36-НАТО саммитида қатнашиш учун етиб келди. Бу ҳақда “T24” хабар берди.
Қайд этилишича, Шара бўлган самолёт Анқарадаги Эсенбўға аэропортига қўнди. Уни аэропортда Туркия савдо вазири Ўмер Болат ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Сурия раҳбари ташрифи доирасида бугун АҚШ президенти Доналд Трамп билан учрашиши ҳам кутилмоқда.

Қайд этилишича, Анқарада ўтаётган НАТО саммитининг иккинчи кунида иттифоқчи давлатлар раҳбарлари қатор муҳим масалаларни муҳокама қилади. Тадбир давомида НАТО бош котиби Марк Рютте ва давлат раҳбарларининг чиқишлари ҳам кутилмоқда.

Саммит доирасида Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған бир қатор етакчилар билан икки томонлама учрашувлар ўтказиши режалаштирилган. Шунингдек, раҳбарлар иштирокида умумий суратга тушиш маросими ва якуний матбуот анжумани бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Президенти Дональд Трамп ҳам Туркияга НАТО саммитида иштирок этиш учун етиб келганди. Шунингдек, Трамп саммити доирасида Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан ўзаро учрашув ўтказди.
Live
Барчаси