95 ёшли Елизавета II тунни шифохонада ўтказди. Бунга сабаб нима?

Олам

image

Буюк Британия қироличаси Елизавета II жорий йилнинг 20 октябрь куни шифохонада тунаб қолган. Бунинг ортидан турли миш-мишлар тарқалган. “Sun” нашрига кўра, қиролича уйга қайтиши учун кеч бўлиб қолгани туфайли шифохонада бир кеча қолган.  

Букингем саройига кўра, Елизавета II 20 октябрь куни шифохонага келган ва 21 октябрь куни Виндзор қалъасига қайтган. 

Елизавета II шифокорлар маслаҳати билан Лондон марказидаги қирол Эдвард VII хусусий клиникасига ташриф буюрган. Таъкидланишича, 95 ёшли қироличанинг ёрдамчилари Виндзорга кеч қайтишни хоҳламаган. 

Қайд этилишича, қиролича охирги марта 2013 йилда гастроэнтерит билан касалланганида шифохонада тунаган. Сўнгги 40 йил ичида Елизавета II атиги беш марта шифохоналарда бўлган. 

Елизавета II нинг клиникага ташрифидан олдин унинг Шимолий Ирландияга сафари бекор қилинган. Бироқ, қиролича жорий йил ноябрь ойининг бошида Шотландиянинг Глазго шаҳрида бўлиб ўтадиган иқлим саммитида қатнашиши мумкин, деб ишонилмоқда. 

Аввалроқ, Елизавета II шифокорлар тавсияси билан спиртли ичимлик ичишдан бош тортгани ҳақида хабар бергандик. 

Сўнгги йилларда қирол оиласи ички қарама-қаршиликларга дуч келди. Баъзи шаҳзодалар қироллик оиласи аъзоларини ирқчиликда айблаб, монархияга қарши ахборот уруши бошлади. Бундан ташқари, Елизавета II нинг турмуш ўртоғи шаҳзода Филипп 99 ёшида вафот этди. Шаҳзода Эндрю билан юз берган можаро ҳам шов-шувга сабаб бўлди. У балоғатга етмаган қизнинг номусига тегишда айбланмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Британия қиролича

Баҳолаганлар

175

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг