Елизавета II спиртли ичимлик ичишдан воз кечди 

Олам 4545
image

Буюк Британия қироличаси, 95 ёшли Елизавета II шифокорлар тавсияси билан спиртли ичимлик ичишдан бош тортди. Бу ҳақда “Telegraph” нашри манбаларга таяниб хабар берган.  

Манбаларга кўра, Британия қироличаси яқинда севимли ичимлиги — мартинидан воз кечган ва у энди фақат Malvern минерал сувини ичади. 

Таъкидланишича, бу қарор Елизавета II нинг шахсий танлови бўлган. 

“Яқинда шифокорлар унга спиртли ичимликдан воз кечиш фойдали бўлишини айтди. У спиртли ичимликлардан бутунлай воз кечишга қарор қилди, лекин у ҳеч қачон кўп ичмаган”, дейилган хабарда. 

Маълум қилинишича, қиролича Елизавета II нинг зич иш жадвали бор, унга жорий йилнинг ноябрь ойида Глазгода бўлиб ўтадиган COP26 иқлим саммити ва келгуси йилда бўладиган тахтга ўтиришининг платина юбилейи (70 йиллиги) киради, у ушбу тадбирларда энг яхши ҳолатда бўлишни хоҳлайди. 

Аввалроқ, Елизавета II илк маротаба омма олдига ҳассада чиққани ҳақида хабар бергандик. 

Сўнгги йилларда қирол оиласи ички қарама-қаршиликларга дуч келди. Баъзи шаҳзодалар қироллик оиласи аъзоларини ирқчиликда айблаб, монархияга қарши ахборот уруши бошлади. Бундан ташқари, Елизавета II нинг турмуш ўртоғи шаҳзода Филипп 99 ёшида вафот этди. Шаҳзода Эндрю билан юз берган можаро ҳам шов-шувга сабаб бўлди. У балоғатга етмаган қизнинг номусига тегишда айбланмоқда.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 166
Рейтинг: 3.1
t
×