Елизавета II илк маротаба омма олдига ҳассада чиқди 

Олам

image
Ислом Каримовнинг суратлари кўргазмаси очилди. Татьяна Каримова маросимга қўлтиқтаёқда келди north_east

Ислом Каримовнинг суратлари кўргазмаси очилди. Татьяна Каримова маросимга қўлтиқтаёқда келди

Буюк Британия қироличаси Елизавета II Британия қироллик легиони тузилганининг юз йиллиги муносабати билан Лондондаги Вестминстер аббатлигида ўтказилган тадбирда иштирок этди. Бу ҳақда “The Daily Mail” нашри хабар берди. 

Воқеа жойидан олинган суратда бу йил 95 ёшини нишонлаган Елизавета II биринчи марта ҳасса билан омма олдига чиққани тасвирланган. 

Аввалроқ, Буюк Британия қироличаси Елизавета II эвараси — шаҳзода Уильям ва Кейт Миддлтоннинг ўғли Жоржни қироллик тахтини эгаллашга тайёрлаётгани ҳақида хабар бергандик.  

Журналистларнинг сўзларига кўра, Жорж жуда ҳам бепарво бола бўлиб, боғда футбол ўйнашга ва ҳашаротларни овлашни ёқтирган. Шаҳзоданинг ота-онаси унга бир кун келиб тахтни эгаллашини айтишган. Шундан сўнг бола тушуна бошлаган. Ҳозирда қироллик оиласи аъзоларининг унга бўлган муносабати ўзгача. 

Маълумот ўрнида, қиролича Елизавета II Буюк Британияни 68 йилдан бери бошқаради. 

Сўнгги йилларда қирол оиласи ички қарама-қаршиликларга дуч келди. Баъзи шаҳзодалар қироллик оиласи аъзоларини ирқчиликда айблаб, монархияга қарши ахборот уруши бошлади. Бундан ташқари, Елизавета II нинг турмуш ўртоғи шаҳзода Филипп 99 ёшида вафот этди. Шаҳзода Эндрю билан юз берган можаро ҳам шов-шувга сабаб бўлди. У балоғатга етмаган қизнинг номусига тегишда айбланмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Буюк Британия қиролича

Баҳолаганлар

95

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг