90 ёшли бодибилдер фаолиятидаги 19-совринни қўлга киритди
Спорт
−
18:43 542 1 дақиқа
Япониялик 90 ёшли бодибилдер Тошисуке Каназава Хиросима шаҳрида бўлиб ўтган Япония Masters чемпионатида ғолиб чиқди. Бу ҳақда FNN нашри хабар берди.
Манбага кўра, турнирда 41 ёшдан 90 ёшгача бўлган 200 га яқин спортчи 13 та тоифада баҳс олиб борган. Тошисуке Каназава 90 ёшга тўлганидан бир кун ўтиб саҳнага чиққан ва “85 ёш ва ундан катта” тоифасида биринчи ўринни эгаллаган. Ушбу олтин медаль Каназаванинг Япония Masters мусобақасидаги 17-ғалабаси бўлган. Ёшлигидаги иккита миллий чемпионликни ҳам ҳисобга олганда, спортчи энди Японияда 19 та чемпионликни қўлга киритган.
Каназава бодибилдингга тахминан 20 ёшида қизиқиш билдирган. Бир неча йил ўтиб, 24 ёшида илк миллий чемпионлигини қўлга киритган ва 27 ёшида яна мамлакатнинг энг яхши спортчисига айланган.
Навбатдаги ғалабасидан сўнг Каназава 93 ёшга тўлгунига қадар мусобақаларда иштирок этишда давом этишини маълум қилган.
Live
Барчаси