Яна 235 кишида коронавирус аниқланди

Жамият

image

Бугун, 3 август соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 235 нафарга ошиб, 26 301 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 179 нафари Тошкент шаҳрида, 27 нафари Самарқанд вилоятида, 18 нафари Наманган вилоятида ҳамда 11 нафари Фарғона вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 531 нафар, Тошкент вилоятида 114 нафар, Самарқанд вилоятида 26 нафар, Андижон вилоятида 22 нафар, Сурхондарё вилоятида 20 нафар, Наманган вилоятида 19 нафар, Навоий вилоятида 14 нафар ҳамда Фарғона вилоятида 9 нафар, жами 755 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб Ўзбекистонда 17 262 (+755) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (65 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 8 880 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

176

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг