840 минг кореялик Президент импичментини қўллаб-қувватламоқда
Олам
−
02 Июль
5750Корея Республикаси парламенти сайтида амалдаги Президент Юн Сек Ёлни ўз лавозимидан четлатиш талаби билан петиция эълон қилинди. Бу ҳақда “Reuters” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 20 июнь куни Корея Республикаси парламенти сайтида амалдаги Президент Юн Сок Ёлни ўз лавозимидан четлатиш талаби билан петиция эълон қилинган. Президент Шимолий Корея билан муносабатлар ёмонлашгани, иқтисодни сусайгани ва коррупциянинг кенг тарқалишида айбланмоқда.
Манбага кўра, мамлакатнинг 840 минг фуқароси Президентнинг импичментга чиқишига овоз берган. Овоз берувчилар сонининг кўплиги ҳатто парламент веб-сайти ишламай қолишига олиб келган.
Жанубий Корея қонунчилигига кўра, 50 мингдан ортиқ овоз олган ҳар қандай петиция мамлакат парламент қўмитаси томонидан кўриб чиқилиши керак. Мурожаатни кўриб чиқиш санаси эса ҳали эълон қилинмаган.
Эслатиб ўтамиз, 13 июнь куни Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёль рафиқаси Ким Гон Хи билан биргаликда Ўзбекистонга келганди. Ташриф доирасида Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида 17 та ҳужжат имзоланганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь