826 та маҳаллага “Open budget”нинг 2-мавсумида қатнашиш тақиқланди

Жамият

image

“Ташаббусли бюджет” жараёнларининг ўтган йил 2-мавсум ва жорий йил 1-мавсумида такроран ғолиб бўлган 826 та маҳалла 2 мавсумга танаффусга чиқарилди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилги 1-мавсум якунларига кўра, 2 011 та маҳалла (жами маҳалла сонига нисбатан 21 фоиз) ғолиб деб топилган. Бунда, ушбу мавсум доирасида 329 та маҳалла илк маротаба ғолибликни қўлга киритган.

Бундан ташқари, 2024 йилги 2-мавсум доирасида ғолиб бўлган 826 та маҳалла ушбу мавсумда ҳам такроран ғолиб деб топилган. Шу муносабат билан ушбу маҳаллалар учун жорий йилги 2-мавсум ҳамда 2026 йилги 1-мавсумларда танаффус берилади.

Билдирилишича, мазкур маҳаллалар (шунингдек, ушбу маҳаллаларда жойлашган мактаб, боғча, тиббиёт муассасалари ва бошқа ташкилотлар) навбатдаги икки мавсум доирасида ўз лойиҳалари билан иштирок эта олмайди.

Ғолиблар рўйхатига аниқлик киритилган ҳолларда ҳар мавсум бошланишидан аввал танаффус берилаётган маҳаллалар рўйхати Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг расмий саҳифалари ҳамда “Очиқ бюджет” порталида эълон қилиб борилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2025 йилги 1-мавсумида 3,2 трлн сўмлик 2 369 та лойиҳа ғолиб деб топилгани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ташаббусли бюджет Open budget Очиқ бюджет

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг