“Open budget”нинг ғолиб лойиҳалари эълон қилинди
Жамият
−
21 Март
20277“Очиқ бюджет” порталида “Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2025 йилги 1 мавсуми ғолиб лойиҳалари эълон қилинди. Жараёнларда Ўзбекистон бўйлаб жами 10 млн 450 мингта овоз берилди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди.
Билдирилишича, овоз бериш жараёни якунларига кўра, 3,2 трлн сўмлик 2 369 та лойиҳа ғолиб деб топилган.
Шу билан бирга, Қува туманида фуқаролар мажбурий овоз тўплашга жалб этилиши ҳолати қайд этилгани сабабли мажбурий овоз тўпланган лойиҳаларга аниқлик киритилмоқда, ўрганиш натижаларига кўра, мазкур туман бўйича ғолиб лойиҳалар қўшимча равишда эълон қилинади.
Маълумот учун, “Ташаббусли бюджет”нинг 2025 йилги 1-мавсуми учун лойиҳалар 1-20 февраль кунлари давомида киритилди. Саралашдан ўтган лойиҳаларга 11-20 март кунлари овоз йиғилди. Ғолиблар кутилганидек, бугун, 21 март – Наврўз байрами куни эълон қилинди.
LiveБарчаси