81 фоиздан ортиқ овоз берувчилар референдумда қатнашди
Жамият
−
30 Апрель 2023
5144Бугун, 30 апрель куни соат 17:00 ҳолатига кўра, 15 миллион 802 минг 095 нафар шахс Ўзбекистон Конституцияси бўйича референдум учун овоз берди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси маълум қилди.
Энг кўп аҳоли Фарғона вилоятида – 2 миллион 209 минг 804 нафар фуқаро овоз берган. Кейинги ўринларда кўп аҳоли овоз бериши бўйича Самарқанд (2 081 436) ва Қашқадарё вилоятлари (1 840 371) қайд этилган.
Статистикага кўра, соат 17:00 гача республикада жами 15 миллион 802 минг 095 нафар шахс овоз берган, яъни сайловчиларнинг 81,39 фоизи референдумда овоз беришга улгурган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь