8 ойда 1500 нафарга яқин мактаб ўқувчиси жиноят содир этгани айтилди

Жамият

image

2023 йилнинг 8 ойида республикада 2121 нафар вояга етмаганлар томонидан 2024 та жиноятлар содир этилган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти ЎзАга маълум қилди.

Жиноятларда 1424 нафар мактаб, 291 нафар академик лицей ва касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари, 142 нафар ишламасдан юрганлар (мактабни тамомлаган) ҳамда 264 нафар ишлайдиган вояга етмаганлар иштирок этган.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда 2116 нафар вояга етмаган шахс судланган бўлиб, шундан ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар сони 389 тани, унча оғир бўлмаган жиноятлар сони эса 510 тани ташкил қилган. 

2021 йилда эса 1472 нафар вояга етмаган шахс судланган. Ўтган 2022 йилда ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар 389 та, унча оғир бўлмаган жиноятлар сони эса 510 тани ташкил қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

жиноят мактаб ўқувчиси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made