8 нафар ўзбекистонлик боксчи ёшлар мундиали финалида жанг қилади
Спорт
−
24 Ноябрь 2022 3395 1 дақиқа
Испаниянинг Ла Нусия шаҳрида бўлиб ўтаётган бокс бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати тобора ўз поёнига етиб бормоқда. 23 ноябрь кунги жанглардан сўнг, турнирнинг финалчилари номи маълум бўлди.
Ўзбекистон жамоасидан 8 нафар боксчи мундиалнинг ҳал қилувчи баҳсига йўлланмани қўлга киритди. Аёллар ўртасида Гулсевар Ғаниева, Азиза Зокирова ва Олтиной Сотимбоева ўз вазн тоифаларида олтин медаль учун баҳсларга киришади.
Эркаклар ўртасида Жавоҳир Умматалиев, Тўрабек Хабибуллаев, Бахтиёр Асадов, Фазлиддин Эркинбоев ва Раҳматилло Бойматов ўз жангларида ғалабага эришди.
Хўжаназар Нортожиев ва Саҳобат Ҳусанова мусобақанинг бронза медали билан чекланадиган бўлди.
Маълумот учун, ёшлар мундиалининг финал жанглари 25 ва 26 ноябрь кунлари ўтказилади.
Live
Барчаси