8,3 млн сўмлик жаримани тўламаган ҳайдовчининг Onix’и хатланди
3-саҳифа
−
20 Август
2976Хоразм вилояти Боғот туманида ҳайдовчининг 16 та жаримаси учун Onix машинаси хатланди. Бу ҳақда вилоят Мажбурий ижро бюроси хабар берди.
Қайд этилишича, Мажбурий ижро бюросининг Боғот тумани бўлими иш юритувига ЙҲХБнинг қарорларига асосан, қарздор Х.Х.дан йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмай ҳаракатланиши оқибатида жами 16 та 8,3 млн сўмдан ортиқ маъмурий жарима ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари келиб тушган.
Қарздорга нисбатан бюронинг туман бўлими томонидан берилган огоҳлантиришларга қарамасдан, жарималар тўланмаган.
Шундан сўнг, бўлим давлат ижрочиси томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли бўлган Оnix хатланиб, бўлим биносига олиб келинган.
“Эндиликда, мазкур автотранспорт воситасини аукцион савдоси орқали сотиш чоралари кўрилиб, савдодан тушган пул маблағлари маъмурий жарималарни қоплашга йўналтирилади”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилояти Бағдод туманида жами 82 та қоидабузарлик содир этган фуқародан салкам 34 миллион сўм маъмурий жарима қарздорликлари ундирилганди.
LiveБарчаси