Фарғонада 82 марта қоида бузган фуқародан жарима ундирилди
3-саҳифа
−
19 Август 2024 5986 1 дақиқа
Фарғона вилояти Бағдод туманида жами 82 та қоидабузарлик содир этган фуқародан салкам 34 миллион сўм маъмурий жарима қарздорликлари ундирилди. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилояти бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, ҳайдовчи ўзининг Honda Elysion русумли автомашинасида белгиланган тезликдан юқори ҳаракатланган. Шу сабабдан автомашина жарима майдонига жойлаштирилган.
Фуқаронинг тўлаши керак бўлган сумма миқдори 33.066.690 сўмни ташкил этган ва МИБ ходимлари ёрдамида ундирилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида 230 та қоидабузарлик қилган аёл ҳайдовчининг Lacetti’си хатланиб, аукционда сотиб юборилганди.
Live
БарчасиЗеленский Германия Президенти билан учрашди
15 Декабрь