8 ҳудудда яна 200 га яқин одам коронавирусга чалинди
Жамият
−
15 Сентябрь 2020
7836Бугун, 15 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 197 нафарга ошиб, 48 192 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
117 нафари Тошкент шаҳрида;
30 нафари Наманган вилоятида;
20 нафари Тошкент вилоятида;
12 нафари Самарқанд вилоятида;
10 нафари Хоразм вилоятида;
5 нафари Қашқадарё вилоятида;
2 нафари Фарғона вилоятида;
1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида аниқланган.
Шу билан бирга, Юнусобод туманида яшаган 63 ёшли Н.Қ. (эркак) ҳамда Олмазор туманида яшаган 42 ёшли О.Б. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Айни пайтда Ўзбекистонда 44 526 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (92 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатда 3 266 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 451 нафари оғир, 243 нафари эса ўта оғир аҳволда.
LiveБарчаси