7 соатда яна 215 кишида коронавирус аниқланди
Жамият
−
31 Июль 2020
8876Бугун, 31 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна 215 нафарга ортиб, 23 773 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатлари:
• 151 нафари Тошкент шаҳрида;
• 35 нафари Бухоро вилоятида;
• 19 нафари Андижон вилоятида;
• 6 нафари Тошкент вилоятида;
• 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 291 нафар, Тошкент вилоятида 184 нафар, Андижон вилоятида 41 нафар, Хоразм вилоятида 4 нафар ҳамда Фарғона вилоятида ҳам 4 нафар, жами 524 нафар бемор тузалди.
Шундай қилиб, Ўзбекистонда 14 204 (+524) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (59 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатда 9 430 нафар беморнинг даволаниши давом этмоқда.
LiveБарчаси