7 соатда қарийб 300 кишида коронавирус аниқланди
Жамият
−
02 Август 2020
12598Бугун, 2 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 296 нафарга ошиб, 25 336 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатлари:
• 277 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 226 нафари тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида;
• 51 нафари эса Ўртасарой карантин марказига жойлаштирилган фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида);
• 19 нафари Андижон вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Эътиборли жиҳати, бугун айни пайтга қадар Ўзбекистонда 15 833 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (62 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатда 9 352 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
LiveБарчаси