65 миллион йиллик динозавр скелети кутилганидан арзонга сотилди

Бу қизиқ

image
0:00
0:00
download

АҚШда топилган ва битта скелетга йиғилган 300 га яқин Тиранозавр рекс суяклари Швейцариянинг Цюрих шаҳридаги ким ошди савдосида 4,8 миллион Швейцария франки (5,3 миллион АҚШ доллари)га сотилди. Бу ҳақда “Euronews” хабар берди.

Узунлиги 11,6 метр ва баландлиги 3,9 метр бўлган Тиранозавр рекс Коллер аукцион уйида кутилганидан арзонга сотилган. “Харидор мукофоти” ва комиссияларни ҳисобга олган ҳолда, савдо 5,5 миллион Швейцария франкини ташкил этган.

Ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, Тринитий деб номланган динозавр суяклари Монтана ва Ваёмингдаги учта жойдан 2008 ва 2013 йиллар оралиғида тўпланган. Коллер аукцион уйи сотувга қўйилган суяк тўплами топилмаларнинг ярмидан кўпини ташкил қилишини маълум қилган.

Айтилишича, Тиранозавр рекс Шимолий Американинг ғарбий қисмида тахминан 65-67 миллион йил олдин яшаган. 

Маълумот учун, 2021 йилда Париждаги ким ошди савдосида Гиннеснинг рекордлар китоби томонидан дунёдаги энг катта деб эълон қилинган, Катта Жон номи билан танилган Трицератопс скелети хусусий коллекциячига 6,6 миллион еврога сотилган.


Мақола муаллифи

Теглар

динозавр динозавр скелети ким ошди савдоси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг