6-синф қизни зўрлаганликда 53 ёшли ўқитувчи гумонламоқда
3-саҳифа
−
30 Март 10384 1 дақиқа
Аввалроқ, Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида ўқитувчи вояга етмаган 6-синф ўқувчисига жинсий зўравонлик қилгани ҳақида хабар берилганди. 13 ёшли қизни зўрлаганликда 53 ёшли ўқитувчи гумонланаётгани маълум бўлди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани хабар берди.
Аниқланишича, жорий йил 28 март куни Янгиқўрғон туманида яшовчи фуқаро Ҳ.Д. туман Ички ишлар бўлимига (ИИБ) мурожаат қилиб, вояга етмаган фарзанди – 2013 йилда туғилган қизи О.О. тумандаги умумтаълим мактаби 6-синфда ўқиши, мазкур мактабнинг ўқитувчиси – 1973 йилда туғилган эркак Т.Ш. унинг фарзандига нисбатан жинсий зўравонлик содир этганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Янгиқўрғон тумани ИИБ тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 119-моддаси (жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Гумонланувчи Т.Ш. процессуал тартибда ушланиб, унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси чораси қўлланилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари бошланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ педофилларга умрбод қамоқ жазосини назарда тутувчи қонун лойиҳаси 3 ой муддатда ишлаб чиқилиши ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси04 Апрель