6 ой ичида 400 га яқин хорижлик Россия фуқаролигидан маҳрум этилди

Олам

image

Олти ой ичида Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги 398 нафар собиқ хорижликни содир этган жиноятлари туфайли олган фуқаролигини бекор қилди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Россия Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, янги федерал қонун кучга кирганидан бери Россия фуқаролигини тугатиш тўғрисида 406 та қарор қабул қилинган, улардан 398 нафари жиноий ҳуқуқбузарлик содир этганлик билан боғлиқ.

Қонунга мувофиқ, Россия Федерациясининг олинган фуқаролиги Жиноят кодексининг 64-моддасида назарда тутилган жиноятлар учун бекор қилиниши мумкин. Ушбу моддада қуйидаги жиноятлар назарда тутилган: Россия армиясини обрўсизлантириш, саботаж, санкциялар киритиш ва тажовузкор уруш бошлаш, дезертирлик, ҳарбий хизматдан ва ўз вазифаларидан бўйин товлаш, жосуслик, давлатга хиёнат, давлат сирларини ошкор қилиш кабилар.

Шунингдек, жиноятлар рўйхати жинсий дахлсизлик, пул ёки қимматли қоғозларни қалбакилаштириш, гиёҳвандлик воситалари ва қурол-яроғларнинг ноқонуний айланиши билан боғлиқ ҳаракатлар, бандитизм, жиноий гуруҳни ташкил этиш ва жиноят иерархиясида юқори лавозимни эгаллаш билан боғлиқ бўлган айрим моддалар билан тўлдирилди.

Олинган фуқаролик, шунингдек, исталмаган хорижий ёки халқаро ноҳукумат ташкилотида иштирок этиш учун ҳам маҳрум қилинади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Давлат Думаси депутатлари хорижликларнинг мамлакатда бўлиш муддатини йилига 90 кунгача қисқартириш ва ноқонуний мигрантларни чиқариб юбориш режимини жорий этишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини тақдим этганди.


Мақола муаллифи

Теглар

хорижлик жиноий ҳуқуқбузарлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг