54-ўлим. Тошкентлик бемор вафот этди

Жамият

image

Ўзбекистонда коронавирусдан навбатдаги ўлим қайд этилди. Шу тариқа Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар 54 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди. 

Тошкент шаҳри Бектемир туманида яшовчи 69 ёшли В.М. жорий йил 8 июль куни Тошкент вилояти шифохонасидан ўта оғир аҳволда Зангиота туманидаги ихтисослаштирилган кўп тармоқли юқумли касалликлар шифохонасига ўтказилган.

Унга “COVID-19” оғир кечиши ташхиси қўйилган. Касаллик ўткир нафас ва ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги, миокард инфаркти асоратлари билан кечган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан консультация қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, миокард инфаркти, ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди.   


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

261

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг