53 ёшли Роберто Карлос уйланди
Спорт
−
15:27 1458 1 дақиқа
Бразилиялик футбол афсонаси Роберто Карлос марокашлик футбол агенти Суҳайла Эттаҳирига уйланди. Бу ҳақда Суҳайла Instagrm саҳифасида маълум қилди.
Жуфтликнинг суратлари кеча, 17 август куни кенг оммага эълон қилинди. Бу эса айрим ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини Бразилия терма жамоаси ва “Реал Мадрид”нинг собиқ юлдузи яқинда уйланган, деган хулосага олиб келди.
Бироқ уларнинг никоҳи ҳақида аввалроқ, январь ойида бўлиб ўтган. Қайта тарқалган суратлар эса июль ойида бўлиб ўтган тўй маросимида олинган.
Эттаҳири Роберто Карлоснинг рафиқаси бўлишидан ташқари, футбол соҳасида ҳам профессионал фаолият юритади. У Испанияда FIFA лицензиясига эга футбол агент бўлиб, футболчиларни бошқариш ва уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш билан шуғулланади.
“Sky News Arabia” маълумотига кўра, Эттаҳири ва Роберто Карлоснинг муносабатлари дастлаб профессионал муҳитда бошланган ва кейинчалик шахсий муносабатларга айланган. Кейинчалик собиқ футболчи Эттаҳирини оммага ўзининг рафиқаси сифатида таништирган. У уни муваффақиятли тадбиркор аёл ва ҳаётига бахт олиб кирган инсон сифатида таърифлаган.
Тўй суратларининг қайта тарқалиши натижасида Эттаҳири Роберто Карлос билан бирга яна жамоатчилик эътиборига тушди.
Live
Барчаси