50 минг доллар пора билан ушланган Миришкор тумани “замҳокими”га ҳукм ўқилди

3-саҳифа

image

Қашқадарё вилоятининг Миришкор тумани ҳокимининг 50 минг АҚШ доллари миқдорида  пора олаётганда ушланган ўринбосари У.Я. 7 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди. 

Олий суд Матбуот хизмати хабарига кўра, жорий йилнинг 4 август куни жиноят ишлари бўйича Қарши туман судида судланувчилар У. Я. (Миришкор тумани ҳокимининг ўринбосари – Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган) ва Х. Б. (Муборак тумани ИИБ бошлиғи лавозимида ишлаган) га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни ниҳоясига етиб, суд ҳукми эълон қилинди.

Эълон қилинган суд ҳукмига кўра, У.Я. Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28, 211-моддаси 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбли деб топилиб, унга 2 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 400 баравари миқдорида жарима жазоси ва 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Х.Б. Жиноят кодексининг 28, 211-моддаси 3-қисми “а” банди билан Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддаси 2-қисмига асосан айбсиз деб топилиб, оқланган. Х.Б. Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси 3-қисми “а”, “в” бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 2 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 баравари миқдорида  жарима жазоси тайинланган. Жиноят кодексининг 62-моддасига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 213 баравари миқдорида жарима жазоси қолдирилган.

Айни пайтда биринчи инстанция суди томонидан чиқарилган мазкур ҳукм қонуний кучга кирмаган бўлиб, ундан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб, судланувчилар ва жабрланувчи эса ҳукм нусхасини олган кундан бошлаб 20 сутка ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят келтиришга ёки прокурор протест билдиришга ҳақлилиги маълум қилинган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 6 февралида Миришкор тумани ҳокими ўринбосари У.Я. тадбиркордан ер ажратиб бериш эвазига 80 минг АҚШ доллари пора талаб қилиб, шундан 50 минг АҚШ долларини олган вақтида жиноят устида ушланган эди. Ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28, 211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, айбланувчи қамоққа олинган.

Унинг ортидан Муборак туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Х.Б. У.Я. билан олдиндан жиноий тил бириктиргани айтилиб, у ҳам терговга жалб қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

коррупция

Баҳолаганлар

402

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг