Қашқадарёда ҳоким ўринбосари $50 000 пора билан ушланди
Жамият
−
07 Февраль 2022 29415 1 дақиқа
Қашқадарё вилоятининг Миришкор тумани ҳокимининг маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича ўринбосари У.Яхшиев пора билан қўлга тушди.
Бош прокуратура Матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновга кўра, мансабдор 50 минг АҚШ доллари билан ушланган.
Ҳоллат юзасидан Жиноят кодексининг 168 (Фирибгарлик) ва 28, 211 (Пора бериш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.
Маълумот учун, У.Яхшиев 2021 йил ноябрь ойида Миришкор тумани ҳокимининг маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган эди.
Live
БарчасиОҳангаронда ўқитувчи ўқувчини калтаклади
22 Октябрь
Австралияда кучли ёмғир ёғди
22 Октябрь
Гретсияда ҳам талабалар намойиш бошлади
22 Октябрь