Қашқадарёда ҳоким ўринбосари $50 000 пора билан ушланди

Local

image

Қашқадарё вилоятининг Миришкор тумани ҳокимининг маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича ўринбосари У.Яхшиев пора билан қўлга тушди. 

Бош прокуратура Матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновга кўра, мансабдор 50 минг АҚШ доллари билан ушланган.

Ҳоллат юзасидан Жиноят кодексининг 168 (Фирибгарлик) ва 28, 211 (Пора бериш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.

Маълумот учун, У.Яхшиев 2021 йил ноябрь ойида Миришкор тумани ҳокимининг маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган эди.


Tags

Rate Count

1365

Rating

3

Rate this article

Share with your friends