5 кунда 27 фоиз. Биржада шакар яна арзонлашди

Жамият

image
Яхши пул топсам, навбатда турмасдим – шакарга “очеред”да турганларнинг дарди north_east

Яхши пул топсам, навбатда турмасдим – шакарга “очеред”да турганларнинг дарди

Кеча, 15 июнь куни Ўзбекистон Республика товар-хомашё биржасининг эрталабки савдо сессиясида ўтказилган биржа савдо натижаларига кўра шакарнинг нархи аввалги кунга нисбатан яна 123,8 сўмга пасайиб, маҳсулотнинг бир тоннаси учун 10 млн 631,1 минг сўмни ташкил қилди.

Биржа маълумотларига кўра, ушбу савдоларда шакар бўйича шаклланган минимал нарх маҳсулотнинг бир тоннаси учун 9 млн 700 минг сўм атрофида қайд этилди.

2022 йил 10-15 июнь савдо кунларида шакарнинг барча категорияси бўйича шаклланган ўртача кунлик нархи маҳсулотнинг бир тоннаси учун жами 14 млн 554,5 минг сўмдан 10 млн 631,1 минг сўмгача, яъни 27 фоизга пасайган.

Эслатиб ўтамиз, 10-14 июнь кунлари биржада ўтказилган очиқ биржа савдолари натижаларига кўра шакарнинг барча категорияси бўйича шаклланган ўртача кунлик нархи маҳсулотнинг бир тоннаси учун 14 млн 554,5 минг сўмдан 10 млн 754,9 минг сўмгача, яъни 26,1 фоизга пасайганди.


Мақола муаллифи

Теглар

шакар

Баҳолаганлар

352

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг