4 та автобус йўналиши ҳаракатига ўзгартириш киритилмоқда

Жамият 4116
image

Жорий йилнинг 20 октябр санасидан “91, 95, 97, 199-сонли автобус йўналишлари ҳаракатига ва 183-сонли автобус йўналишининг иш тартибига ўзгартиришлар киритилмоқда. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ хабар берди.

Ўзгартиришларга кўра:

91-сонли “Юнусобод мавзеси 15-даҳа – Кўкча масжиди бекати” автобус йўналишининг ҳаракати, Кўкча масжиди бекатидан ҳаракатланиб Кўкча Дарвоза ва Бешқайрағоч кўчалари кесишувчи чорраҳадан орқага қайрилиб, кейинги ҳаракатини ўз йўналиши бўйлаб давом эттиради;

95-сонли “Юнусобод мавзеси 15-даҳа – Авиасозлар” автобус йўналишининг тўғри йўналишдаги ҳаракати Авиасозлар, Бешариқ, Паркент, Т.Малик, Паркент, КХАЙ ва Катта Дархон ҳамда Оққўрғон кўчалари орқали ҳаракатланиб, кейинги ҳаракатини ўз йўналиши бўйича ва қайтиш йўналишида ўз йўналиши бўйлаб давом эттиради;

97-сонли “7-шаҳар шифохонаси – Тошкент вокзали” автобус йўналишининг тўғри йўналишдаги ҳаракати, Ғайратий, А.Дониш ва А.Темур кўчалари орқали ҳаракатланиб, кейинги ҳаракатини ўз йўналиши бўйлаб давом эттиради;

199-сонли “Экскаватор заводи бекати – Оқ Қовоқ маҳалласи (Чирчиқ шаҳри)” автобус йўналишининг ҳаракати Оқ Қовоқ маҳалласи (Чирчиқ шаҳри)дан Жисмоний тарбия институтига қисқартирилади;

183-сонли “Бинокор қўрғони – Қўйлиқ деҳқон бозори” автобус йўналишининг иш тартиби 6:00дан 21:00гача этиб белгиланади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 78
Рейтинг: 3
Теглар
t
×