4 ойда қарийб 5 млрдлик дарахтлар ноқонуний кесилди – ДЭҚ
Жамият
−
03 Июнь 2021
2580Жорий йилнинг 4 ойи давомида дарахт ва буталарнинг ноқонуний кесилиши билан боғлиқ 2014 та қонунбузилиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Матбуот хизмати раҳбари Озод Ражабов маълум қилди.
Қўмити вакилининг сўзларига кўра, ўтган 4 ойда ўсимлик дунёсига етказилган зарар 4 млрд 988 млн сўмни ташкил этган.
“1313 та туп қимматли дарахт ноқонуний равишда кесилгани, 619 та туп дарахт шикастлантирилгани юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан 2 млрд 514 млн. сўм маъмурий жарима белгиланиб, ўсимлик дунёсига етказилган зарар жами 4 млрд 988 млн сўм миқдорида ҳисобланди”, дейди Ражабов.
Шу даврда аниқланган жами ҳуқуқбузарликларнинг 113 та ҳолатида маҳаллий даражадаги мансабдор шахслар иштирокида содир этилган.
Аввалроқ, Тошкентда метрополитеннинг “Сергели–Қўйлиқ” йўналиши қурилишида 785 та дарахт бошқа жойга кўчирилиши ҳақида хабар берган эдик.