38 тишли аёл Гиннесга кирди
Бу қизиқ
−
23 Ноябрь 2023
5329Ҳиндистон фуқароси дунёдаги энг кўп тишли аёл сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига кирди. Бу ҳақда "Hindustan Times" хабар берди.
Унга кўра, жаҳон рекордини 26 ёшли ҳиндистонлик Калпана Балан ўрнатган. Унинг 38 та тиши бор, бу одатий тишлар сонига қараганда 6 та кўпроқ дегани – пастки жағда 4 та қўшимча тиш ва юқори жағда 2 та тиш.
Калпананинг айтишича, унинг ёшлигидан қўшимча тишлари ўса бошлаган. Бу жараён унга ҳеч қандай ноқулайлик туғдирмаган, лекин ота-онаси қизини шифокорга кўрсатишни, ортиқча тишларини олиб ташлашни тавсия қилган. Бироқ, қиз муолажадан қўрқиб, тишларини сақлашга қарор қилган.
“Гиннеснинг рекордлар китобига кирганимдан хурсандман. Бу менинг ҳаётимдаги асосий ютуғим", деган Калпана нашрга берган интервьюсида.
Мутахассисларнинг фикрича, қўшимча тишларнинг ўсиши уларнинг шаклланиш жараёнидаги ўзгариш билан боғлиқ. Статистик маълумотларга кўра, дунё аҳолисининг қарийб 4 фоизи бир ёки бир нечта қўшимча тишларга эга.