329 та мактабда биринчи қўнғироқ чалинди

Жамият

image

Ўзбекистонда бугун, 7 сентябрдан эътиборан расман 2020/2021 ўқув йилига старт берилди. Пандемия ва карантин билан боғлиқ 6 ойлик танаффусдан сўнг бугун республикадаги 10 мингга яқин мактабдан 329 таси ўқувчилар учун ўз эшикларини очди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги хабар бермоқда. 

Ўзбекистонда илк бор коронавирус инфекцияси аниқланганидан сўнг, 16 мартдан бошлаб, анъанавий таълим жараёнлари вақтинчалик тўхтатилиб, болалар уй шароитида онлайн таҳсил олишни бошлаган эди.

Бугун 6 ой деганда 329 мактаб ўқув даргоҳини соғинган ўқувчилар учун ўз эшикларини очди.

Санитария хизмати марказлари 5 сентябрга қадар мактабларнинг янги ўқув йилига тайёрлик ҳолатини ўрганиб, жамоага қўшимча ўқув-тренинглар ўтказди, бундай тренинглар ҳозирги кунда ҳам давом этмоқда. 

Қайд этилишича, мактаблар фаолиятини йўлга қўйиш юзасидан тегишли қарор санитария эпидемиология ва осойишталик марказининг хулосаси асосида маҳаллий халқ депутатлари кенгашлари томонидан қабул қилинади.

Янги 2020/2021 ўқув йили расман жорий йилнинг 14 сентябрь кунидан бошланади. 

Эслатиб ўтамиз, Халқ таълими вазирлиги томонидан ўтказилган сўровномада 5 миллион 500 минг нафар ота-онадан 76 фоизи таълим жараёнини мактабга қатнаган ҳолда, яъни анъанавий шаклда олиб бориш тарафдори бўлган, 24 фоизи эса масофавий шаклда – теледарслар орқали давом эттиришни маъқул кўрган.


Мақола муаллифи

Теглар

ХТВ

Баҳолаганлар

129

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг