31 йиллик жиноят фош бўлди. Айбланувчи 83 ёшли аёл

Жамият

image

Тошкент вилояти Зангиота туманида 83 ёшли аёлга нисбатан 31 йил олдинги қотиллиги учун жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ нашрига Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 20 май куни соат 16:00 ларда Зангиота тумани, Маданият кўчаси 10 уйда яшовчи З. Гаппаров яшаш ҳовлисидаги эски омборхона биносини бузиб, ўрнига ҳожатхона қуриш учун чуқур қазиган вақтда 1 метр чуқурликдан одам скелетига хос бўлган суяклар топилган. Ф. Гаппаров мазкур хонадонни 1989 йилда Е.Мирзахмедовадан сотиб олганлиги аниқланган.

1937 йилда туғилган Е. Мирзахмедова қилмишидан пушаймон бўлиб, айбини бўйнига олиш ҳақида ариза билан мурожаат қилган. У 1989 йилда ўзи билан бирга яшаб келган 1957 йилда туғилган Р. Шананбаевни қасддан ўлдириб, мурдасини ҳовлисидаги чуқурга ташлаб, кўмиб юборганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан 2020 йил 26 май куни туман прокуратураси томонидан Е. Мирзахмедовага нисбатан Жиноят Кодексининг 97 моддаси 1 қисми билан жиноят иши қўзғатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Жиноят қотиллик

Баҳолаганлар

1318

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг