30 йилда маданий меросга 4 трлн сўмдан ортиқ зарар етказилган
Жамият
−
27 Апрель 2022 4535 1 дақиқа
Ўзбекистонда ўтган 30 йилда маданий мерос объектларига етказилган зарар миқдори 4 триллион сўмдан ошган. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 26 апрель куни туризмни ривожлантиришга бағишланган видеоселектор йиғилишида айтиб ўтган.
Йиғилишда туризмни ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга музейлар фаолиятини самарали ташкил этиш масаласи муҳокама қилинган.
Ўтказилган текширишларда республика бўйича 14 та музейда 3 мингдан зиёд нодир ва ноёб маданий бойликлар талон-торож қилингани қайд этилган.
Жумладан, Бухоро давлат музейида жами 31,5 миллиард сўмлик 81 та маданий бойликлар қалбакиларига алмаштириб қўйилгани аниқланган. “Ичан-Қалъа” давлат музей фондида жами 101 та музей ашёлари аслига тўғри келмаслиги маълум бўлган.
Умуман, 30 йилда маданий мерос объектларига етказилган зарар миқдори 4 триллион сўмдан ошган.
Шу боис, Бош прокурор ва туризм вазири бошчилигидаги комиссияга:
• барча музейлар экспонатларини тўлиқ хатловдан ўтказиб, йил якунига қадар уларнинг электрон базасини яратиш;
• музейлар раҳбар ва ходимларининг билим ва малакасини баҳолаб, лавозимига нолойиқ раҳбарлар ўрнига билимли, ҳалол ва тадбиркор ёшларни қўйиш топширилди.
“Бундан буён музейлардаги шароитларга вилоят ҳокимлари жавобгар бўлади”, деди Президент.
Live
БарчасиШавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити ва Наврўз байрамини кўтаринки руҳда ўтказиш зарурлигини билдирди
18 Март
Туроператорларга жалб қилинган 1 минг хорижий турист учун 5 минг долларгача субсидия берилади
18 Март