Абдулазиз Комиловнинг ўғли сотиб олган бино нега маданий мерос объектлари рўйхатидан чиқарилди?
Жамият
−
09 Март 2023
17804Собиқ Давлат хавфсизлик хизмати биноси маданий мерос объектлари рўйхатидан чиқарилишига инвестициялар дастурига тушган объект ҳисобланиши сабаб бўлгани айтилди. Бу ҳақда бугун, 9 март куни АОКАда Маданий мерос агентлиги мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.
“Собиқ ДХХ биноси маданий мерос объектлари рўйхатидан чиқарилишига инвестициялар дастурига тушган объект ҳисобланиши сабаб бўлган”, дейди Маданий меросни асрашга доир ишларни лицензиялаш, рухсатнома бериш, илмий-техник назорат қилиш бошқарма бошлиғи Баҳодир Ҳаққулов.
Унинг таъкидлашича, бино халқаро инвесторларнинг талабномаси ва инвестиция маблағлари ҳисобига маданий мерос объектлари рўйхатидан чиқарилган, аммо бу буткул ўчириб ташланди, дегани эмас.
“Бино давлат муҳофазасида турган объект, лекин давлат мулки эмас. Бино хусусийлаштирилди”, дейди Баҳодир Ҳаққулов.
Эслатиб ўтамиз, ДХХнинг аввалги биносини собиқ Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг ўғли Дониёр Комиловга тегишли Metropol Group масъулияти чекланган жамияти 210 млрд сўмга сотиб олган эди.
Дониёр Комилов Ўзбекистондаги Metropol Group МЧЖдан ташқари, Россиядаги “Селена” ва КТС МЧЖларнинг ҳам таъсисчиси ҳисобланади.
LiveБарчаси