Энди маданий мерос объектларини нобуд қилганлар 7 йилгача қамалади

Жамият

image

Маданий мерос агентлигининг кўрсатмаларини бажармаганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди. Кеча, 15 февраль куни Ўзбекистон Президенти томонидан имзоланган қонун билан шундай тартиб ўрнатилди.

Қонун билан Жиноят кодексининг 132-моддасига киритилган ўзгартиришларга кўра, давлат муҳофазасига олинган моддий маданий мерос объектларини нобуд қилиш, бузиш ёки уларга шикаст етказиш:

•    такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
•    кўп миқдорда зарар етказган ҳолда;
•    бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланиши мумкин.

Ўша ҳаракатлар жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда содир этилса, 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчаларга кўра, Маданий мерос агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари кўрсатмаларини бажармаганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди.

Ушбу ҳуқуқбузарликни содир этганлик:

•    фуқароларга БҲМнинг 3 бараваригача (810 минг сўмгача);
•    мансабдор шахсларга эса 5 бараваригача (1 млн 350 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

маданий мерос

Баҳолаганлар

46

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг