3 ёшли боланинг бошига ғишт тушиб кетди (видео)

Олам

image

Қозоғистоннинг Қарағанди вилоятида Маданият уйи биноси фасадидан 3 ёшли боланинг бошига қоплама плита тушиб кетиши оқибатида сунъий комага ётқизилди. Бу ҳақда “Nur.kz” хабар берди.

Қайд этилишича, ҳодиса бола отаси билан бино ёнида сайр қилиб юрганида содир бўлган. Ота ҳатто ўғлини тўсиб, иккинчи ғиштдан асраб қолган. Онасининг айтишича, бола кўп қон йўқотган, шунга қарамай, унинг ҳаёти қутқариб қолинган.

Жароҳатланган болада мураккаб операция ўтказилиб, бош суягининг бир қисми олиб ташланган ва сунъий комага ётқизилган. Ота-она бинонинг қоплама материали яхши маҳкамланмаганини айтиб, айбдорларни жазолашни талаб қилмоқда.

“Бизнинг талабимиз – бу ишга алоқадор барча айбдорлар топилиб, жавобгарликка тортилиши. Чунки мен ўша парчаларни кўрганимда, уларда ҳеч қандай цемент, кўпик ёки ҳатто бирорта мих ҳам йўқ эди. Улар нимада маҳкамлангани тушунарсиз. Барча бинолар текширилишини хоҳлайман. Агар бу парча сифатсиз ўрнатилган бўлса, қолганлари ҳам шундай бўлиши мумкин”, дейди боланинг онаси Сабина Кауапова.

Маълумотларга кўра, Маданият уйи биноси 4 йил олдин таъмирланган. Бироқ 2024 йилдаёқ у ерда дарз кетиш ҳолатлари аниқланган.

“2024 йилда айнан шу бурчакда нуқсонлар топилган. Биз пудратчига мурожаат қилдик, уни чақирдик, у келиб барчасини тузатишга ваъда берганди. Аммо ваъдаларини бажармади. Кейин маълум бўлишича, у банкрот бўлган “Азия Nur 2030” компанияси экан. Биз ўз кучимиз билан текширдик, мутахассисларни жалб қилиб, таъмирлашни режалаштирган эдик ва ишлар бошланишини кутган эдик”, деган Маданият уйи бўлим раҳбари Мейирлан Қали.

Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган, пудратчи эса полиция томонидан қидирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистоннинг Степногор шаҳрида 5 ёшли бола кўп қаватли уйнинг 6-қаватидан йиқилиб ҳалок бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон ғишт 3 ёшли бола Қарағанди cунъий кома

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг