3 та Хусусий бандлик агентлиги лицензияси бекор қилинди
Жамият
−
16 Ноябрь 2020
5995Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги 3 та хусусий бандлик агентлигига Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш излаётган шахсларни ишга жойлаштириш фаолияти билан шуғулланиш учун берилган лицензиялар тугатилганини маълум қилди.
Вазирлик маълумотига кўра, МЧЖ шаклидаги “Manpower consult group”, “Unistaff”, “Karmada Recruiting and Consulting” хусусий бандлик агентликлари лицензияларининг амал қилиши бекор қилинди.
Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Қонунининг 24-моддаси, Ўзбекистон Республикаси “Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги Қонунининг 20-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 сентябрдаги 725-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш излаётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги Низом”нинг 49-бандига мувофиқ юқорида кўрсатилган хусусий бандлик агентликларининг лицензияларини бекор қилиниши тўғрисидаги қарор қабул қилинди.
LiveБарчаси