3 кишининг ўлимида гумонланаётган ўзбекистонлик Қозоғистонда қўлга олинди
Олам
−
29 Февраль
5511Қозоғистон полиция ходимлари томонидан Россияда уч кишининг ўлимида гумонланаётган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда республика Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб, "РИА Новости” хабар берди.
“Туркистон вилоятида Жибек-Жоли назорат-ўтказиш пунктида чегарани кесиб ўтмоқчи бўлган Ўзбекистон фуқароси ушланди. У 2016 йилда шериги билан Москва вилоятида бўлган вақтида 3 кишини ўлдиришда гумонланмоқда”, дейилади хабарда.
2024 йил 19 февралидан 27 февралига қадар Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги мамлакатда қидирувда бўлган жами 87 нафар жиноятчини қўлга олган, улардан 17 нафари хорижий ҳуқуқ-тартибот идоралари сўровига кўра амалга оширилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятларни содир этганликда айбланиб, қидирувда бўлган ўзбекистонлик Истанбул шаҳрида қўлга олинганди.
Сарвар Хуррамов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь