25 апрель. Ўзбекистон ва жаҳонда коронавирус билан боғлиқ қандай янгиликлар юз берди?
Олам
−
25 Апрель 2020
12559Сўнгги 24 соат ичида дунёда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ қандай янгиликлар бор? Қандай воқеа-ҳодисалар юз берди? Буларнинг бари QALAMPIR.UZ’нинг 25 апрель кунги дайжестида.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекцияси ҳолатлари сони 2 626 321 га етди. 181 мингдан ортиқ одам вафот этди. Ташкилотнинг сўнгги маълумотларига кўра, сўнгги суткада дунёда 81,529 янги инфекция ва 6,260 ўлим ҳолатлари қайд этилган. Инфекциядан зарарланишнинг аксарияти Европада аниқланган (1,284,216).
2020 йил 24 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1804 нафарни ташкил қилмоқда. Соғайган беморларнинг сони кескин кўтарилиб, 621 нафарга етди.
Қозоғистон пойтахти Нур-Султон шаҳрида 93 ёшли аёл коронавирусдан даволанди, шифокорлар уни ва бошқа бир қатор кекса беморларни қарсак чалиб олқишлади. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. Қозоғистонда ҳозирги кунда 2,3 мингдан ортиқ одамда инфекция аниқланган. 25 бемор вафот этган. Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев 16 мартдан бери амалда бўлган фавқулодда ҳолат режимини Нур-Султон, Олма-Ота ва Чимкентда узайтирди.
Санкт-Петербургдаги Елизавета касалхонасининг анестезист-реаниматологи Сергей Белошитский коронавирус билан касалланганидан сўнг вафот этди. Рус шифокори инфекциядан зарарланган беморлар билан ишлаган. ТАСС хабарига кўра, коронавирус билан касалланган 121 тиббиёт ходими Санкт-Петербургдаги Боткин касалхонасида даволанмоқда. Улардан уч нафари ўпкани сунъиё шамоллатиш аппаратига (ЎСША) уланган. Сўнгги бир кун ичида Россиянинг 82 минтақасида 5849 та коронавирусга чалинишнинг янги ҳолати аниқланди. Зарарланганларнинг аксарияти Москва, Москва вилояти ва Санкт-Петербургда қайд этилган. Эпидемия бошлангандан бери мамлакатда беморларнинг умумий сони 68 622 нафарга етди.
Қўшма Штатлардаги 5,1 миллиондан ортиқ одам COVID-19 тестидан ўтказилди. "Эрталабки маълумотларга кўра, 5,1 миллион америкалик коронавирус учун тестдан ўтган. Мамлакат бўйлаб тестдан ўтиш кўпайиб борар экан, касаллик ҳолатлари ҳам ошиб боради. Одамлар бундай рақамлардан хафа бўлмасликлари керак. Биз учун жуда ижобий тенденция кузатилмоқда”, деди вице-президент Май Пенс матбуот анжуманида.
Туркияда COVID-19 билан касалланган беморлар сони 101,790 нафарни ташкил этмоқда. Бир кунда 3 116 та янги инфекция ҳолати аниқланди. Ҳаммаси бўлиб, Туркияда 2 491 киши коронавирусдан вафот этган. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Фахреттин Кожа Twitter’даги саҳифасида маълум қилди.
Лотин Америкаси давлатларида қуйидаги ҳолат кузатилмоқда: Колумбия коронавируснинг янада тарқалиб кетишининг олдини олиш мақсадида 44 нафар маҳбусни озодликка чиқарди. Мексикада инфекция билан зарарланган беморларнинг 152 нафари ҳаётдан кўз юмди. Венесуэлада карантин режимини енгиллаштириш мақсадида кўчага болалар билан чиқишга рухсат берилди. Парагвайда жорий этилган карантин чекловлари 3 майга қадар узайтирилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь