+223. Коронавирус билан боғлиқ сўнгги маълумотлар очиқланди

Жамият

image

2020 йил 17 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 49 385 (+223) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

•    116 нафари Тошкент шаҳрида;
•    53 нафари Наманган вилоятида;
•    14 нафари Андижон вилоятида;
•    11 нафари Самарқанд вилоятида;
•    9 нафари Сирдарё вилоятида;
•    7 нафари Қашқадарё вилоятида;
•    6 нафари Сурхондарё вилоятида;
•    4 нафари Тошкент вилоятида;
•    3 нафари Хоразм вилоятида аниқланган.

Шу билан бирга, Юнусобод туманида яшаган 64 ёшли К.Э. (эркак) ҳамда Мирзо Улуғбек туманида яшаган 56 ёшли Г.Ш. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда Ўзбекистонда 45 474 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (92 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 3 500 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

384

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг