+223. Коронавирус билан боғлиқ сўнгги маълумотлар очиқланди
Жамият
−
17 Сентябрь 2020
110412020 йил 17 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 49 385 (+223) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
• 116 нафари Тошкент шаҳрида;
• 53 нафари Наманган вилоятида;
• 14 нафари Андижон вилоятида;
• 11 нафари Самарқанд вилоятида;
• 9 нафари Сирдарё вилоятида;
• 7 нафари Қашқадарё вилоятида;
• 6 нафари Сурхондарё вилоятида;
• 4 нафари Тошкент вилоятида;
• 3 нафари Хоразм вилоятида аниқланган.
Шу билан бирга, Юнусобод туманида яшаган 64 ёшли К.Э. (эркак) ҳамда Мирзо Улуғбек туманида яшаган 56 ёшли Г.Ш. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Айни пайтда Ўзбекистонда 45 474 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (92 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатда 3 500 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь