208 ҳомиладор аёл ва 328 нафар болада коронавирус аниқланди – Боситхонова

Жамият

image

Ўтган давр мобайнида Ўзбекистонда 328 нафар бола коронавирусга чалинди. Улар орасида 14 яшар болакай вафот этган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Элмира Боситхонова маълум қилган. 

Боситхонованинг таъкидлашича, карантин даврида 3 мингдан ортиқ ҳомиладор аёлларни карантинга олинган. Уларнинг 208 нафарида коронавирус аниқланган. 

“Ушбу инфекциянинг ҳомиладор аёл ва унинг ҳомиласига қандай таъсир кўрсатишини ортиқча таърифлашга ҳожат йўқ”, дейди Боситхонова. 

Вазиятнинг жиддийлигини алоҳида урғулаган вазир ўринбосари, бугунги кунгача 45 мингдан ортиқ болалар ҳам карантинда бўлганини қўшимча қилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикасига коронавирус кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини қайта тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг қарори билан жорий йилнинг 10 июлдан 1 августга қадар карантин чоралари кучайтирилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Элмира Боситхонова Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

384

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг