2035 йилда одамлар ва роботлар ўртасида уруш бошланади – ОАВ

Технология

image

Европа 2035 йилга бориб одамлар ва роботлар ўртасидаги можароларга дуч келиши мумкин. Бу ҳақдаги таҳлил Европа Иттифоқининг полиция хизмати – Европол томонидан тайёрланган ҳисоботда келтирилган. Ҳужжатдан айрим қисмлар “The Daily Telegraph” газетаси томонидан эълон қилинган.

Европол жамиятнинг келажакдаги эҳтимолий ривожланишини тасвирловчи ҳисобот тайёрлаган. Полиция хизмати экспертлари фикрича, роботлар “бутун Европа бўйлаб кундалик ҳаётнинг ажралмас қисмига айланади” ва етказиб бериш, тозалаш каби турли соҳаларда фаол қўлланилади. Шу билан бир вақтда, ижтимоий жиҳатдан ночор шаҳар ҳудудларида “ишидан айрилган одамлар” норозилик намойишларига чиқиб, норозилигини билдира бошлайди, ҳатто “роботларни дўппослаш” ҳолатларигача бориб етиши мумкин.

“Кескинлик кучайган шароитда ҳатто арзимас ҳодисалар ҳам, масалан, шифохонада дори белгилашда роботнинг хатоси миллий миқёсдаги можарога айланиб кетиши, инсон манфаатлари устуворлиги ҳақидаги популистик шиорларни кучайтириши мумкин”, дейилади хабарда. 

Европол, шунингдек, келажакда кибержиноятчилар сунъий интеллект билан жиҳозланган робот-ёрдамчиларни бузиб кириши ва уларни ахборот йиғиш ёки жиноятлар содир этиш учун қайта дастурлаши мумкинлигидан хавотир билдирган.

Бу каби таҳдидларга қарши курашиш учун, Европол фикрича, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларини “роботларни музлатиб қўювчи қуроллар” ва “нано-гранаталар” билан жиҳозлаш зарур бўлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитойнинг етакчи робот ишлаб чиқарувчиларидан бири – UBTech Robotics компанияси Хитой ва Вьетнам ўртасидаги чегара пунктларига ўз роботларини жойлаштирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Европа Иттифоқи робот

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг